Янгийўлда хотира турнири старт олди

Бугун Янгийўл шаҳрининг Халқобод қўрғонида жойлашган футболга ихтисослашган мактаб интернатда марҳум футболчи Элдор Қосимовнинг хотираси учун мусобақа бошланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти футбол федерацияси хабар бермоқда.

Умрининг охирига қадар шу мактаб интернатда болаларга миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўргатган мураббийнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган турнир анъанавий тарзда ўтказилиши режалаштирилган. Бу йилги мусобақада 2003-2004 йилларда туғилган болалардан иборат жамоалар ғолиблик учун кураш олиб боради.

Турнирда Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида жойлашган мактаб интернатларнинг жамоалари иштирок этмоқда. Мусобақанинг очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирда Янгийўл шаҳар ҳокимининг муовини Ўткир Рашидов ва вилоят футбол федерацияси вице-президенти Ботир Маҳмудов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!