Янузай "Рома"га кўчиб ўтиши мумкин

15 июнь,2017, 09:25 242

Янузай

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Аднан Янузай фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Римнинг “Рома” клуби спорт директори Мончи 22 ёшли бельгиялик футболчини иложи борича тезроқ Италия пойтахтига олиб келишга уринмоқда. Футболчининг “МЮ” билан амалдаги шартномаси эса 2018 йилнинг июнига қадар имзоланган.

Маълумот учун, Янузай якунланган мавсумни “Сандерленд” сафида ижара асосида ўтказди. У мавсум давомида 25та учрашувда иштирок этиб, бор йўғи 1та голга ассистентлик қилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.