Япония. Мусаевнинг жамоаси ОЧЛ ғолибини мағлуб этди

Бугун Япония чемпионатида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби бу тур ўз майдонида ўтган мавсум ОЧЛ ғолиби бўлган “Урава Редс Даймондс”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда ҳисобни меҳмонлар очган бўлсада, якунда “Жубило Ивата” ирода намойиш этиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусаев учрашув қайдномасига киритилмади. Эслатиб ўтамиз, Фозил Ўзбекистон терма жамоаси сафида Марокашга қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Япония чемпионати. 5-тур

“Жубило Ивата” – “Урава Редс Даймондс” 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!