Япония Таиландни тор-мор этиб, гуруҳда етакчига айланди

28 март, 17:37 529

Япония Таиландни тор-мор этиб, гуруҳда етакчига айланди

Айни дамда сайёрамизнинг турли минтақаларида ЖЧ-2018 мусобақасига саралаш баҳслари ўтказилмоқда.

Бироз аввал Осиё минтақаси “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Япония ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Биринчи бўлимнинг 8-дақиқада Шинжи Кагава “кунчиқар юрт” вакилларини олдинга олиб чиққан бўлса, 19-дақиқада Шинжи Оказаки орадаги фарқни яна биттага оширди ва жамоалар танаффусга шу ҳисоб билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ўз устунлигини намойиш қилиб, Юя Кубо (57) ва Мая Ёшида (83) якуний натижани ўрнатди. 4:0.

ЖЧ-2018 саралаш
“В” гуруҳи 7-тур
Япония - Таиланд – 4 : 0

Голлар: Шинжи Кагава 8, Шинжи Оказаки 19, Юя Кубо 57, Мая Ёшида 83.

Бироз аввал ушбу гуруҳда Австралия БАА устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган эди. Мазкур ўйиндан сўнг японлар ҳисобида 16 очко мавжуд бўлса, Саудия Арабистони бир кам ўйин ўтказган ҳолда 13 очко ва Австралия 13 очко билан учинчи ўринда бормоқда.