Япония U-15 бош мураббийи: Тошкентдаги турнирга чақиртирилганимиздан хурсандмиз

31 май,2017, 12:46 216

Япония U-15 бош мураббийи: Тошкентдаги турнирга чақиртирилганимиздан хурсандмиз

 

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Польша, Япония ва Беларус ўсмирлар терма жамоалари ўртасида U-15 халқаро турнири бўлиб ўтади. Шу муносабат билан бугун, 31 май куни ЎФФ анжуманлар залида мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Польша ўсмирлар термасининг авиарейси кечиктирилгани боис, бош мураббий Роберт Войчик матбуот анжуманида иштирок этмади. Қолган мураббийлар турнир олдидан ўз фикрлари, тайёргарлик вазифалари ва мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.  Жумладан, японияликлар бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдирди.  

“Мазкур турнирга чақирув олганимиздан хурсандмиз. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Февраль ойидан бошлаб турли мусобақаларда қатнишиб, анча яхши ҳолатга кириб олдик. Жумладан, Шри-Ланкада мамлакат ўсмирлари ва Италия билан ўйнадик. Ўзбекистонга катта ўзгаришлар билан келдик – таркибдаги 13 футболчи янги. Вазифамиз уларни жисмоний жиҳатдан тайёрлаш ва халқаро тажрибага эга бўлишини таъминлаш.

Менинг фикримча, бу турнир тажриба орттиришдан ташқари, ўзаро дўстлик алоқаларини яхшилашга ёрдам беради.  Қайси жамоа кучли эканини айтиш қийин, ҳамма ўзига яраша кучли. Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда бор кучимизни кўрсатиб, рақибларга муносиб қашрилик кўрсатиш.

Ўзбекистондаги ҳаво борасида фикрим ижобий. Ҳаво ҳозирча яхши, ўйлайманки, бу турнир давомида муаммо бўлмайди. Япония ўсмирлар ва ёшлар термаси сўнгги йилларда Осиё чемпионатлардаги кетма-кет омадсизликка дуч келмоқда. Бунинг асосий сабаби – Осиё жамоаларининг кучайиб бораётганидадир”, – деди Арима Кенжи.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.