Япония ҳам Европадан футболчи ола бошлади

10 март,2017, 10:45 444

Япония ҳам Европадан футболчи ола бошлади

Япония чемпионатининг “Саган Тосу” жамоаси Италия чемпионатида иштирок этаётган “Кальяри” ҳужумчиси Виктор Ибарбони олишга яқин турибди.

Ҳар икки томон трансфер бўйича келишувнинг якуний босқичига етиб келди.

“Кальяри” 26 ёшли колумбиялик ҳужумчисини Японияга жўнатишга қарши эмас. “Саган Тосу” жамоасини бугунги кунда “Кальяри”нинг собиқ мураббийи Массимо Фиккаденти шуғуллантирмоқда.

Ибарбо жорий мавсумда жамоасининг асосий таркибига киролмай қолди. У “А” серияда атиги учта учрашувда майдонга тушиб, 35 дақиқа ўйнади холос.

SPORTS.uz

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.