Япония термасига янги мураббий тайинланди

Япония терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум бўлди, дея хабар беради Washington Post нашри.

Энди “кунчиқар юрт” вакилларига аввалроқ бир қатор япон клубларида фаолият олиб борган Акира Нисино мураббийлик қилади. Бу мутахассис шунингдек, мамлакатнинг ёшлар терма жамоасини ҳам бошқарган.

Нисино сўнгги вақтларда Япония футбол ассоциациясининг техник директори лавозимини эгаллаб келаётган эди. У шу вақтга терма жамоани бошқариб келган босниялик мутахассис Вахид Халилхожич ўрнини эгаллади. Унинг истеъфога чиқарилгани аввалроқ маълум қилинган.

Эчлатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 турнири гуруҳ босқичида Япония Польша, Сенегал ва Колумбия термалари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!