Япониялик футболчи 50 ёшида гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди (видео)

12 март, 15:05 472

Япониялик футболчи 50 ёшида гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Япониянинг "Йокогама" клубида тўп сурувчи Кадзуеси Миура "Кусацу" (1:0) жамоасига қарши баҳсда гол уриб, жамоасига ғалаба олиб келди.
Ўзининг профессионал фаолиятини 1986 йилда бошлаган футболчи ўтган давр мобайнида Бразилия, Хорватия, Австралия ва Италия жамоаларида ўйнаган.  Икки ҳафта олдин ўзининш 50 ёшини нишонлаган Миура ҳозирги жамоасида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Қуйида 50 ёшли футболчининг киритган ғалаба голини томоша қилишингиз мумкин: