Япониялик полвон Сардордан бронза медалини тортиб олди

Гонконгда бошланган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биринчи кунги баҳсларда олтин медалдан қуруқ қолди.

66 килограм вазн тоифасида гиламга чиққан Сардор Нуруллаев кетма-кет ўтказилган учрашувларда филиппинлик Шуген Накано, саудиялик Сулаймон Ҳамад, қозоғистонлик Азамат Мукановни мағлубиятга учратди.

Ярим финалда яна бир қозоғистонлик дзюдочи – Елдос Жумаканов билан рақобатлашган Сардор кичик ҳисобда имкониятни бой берди ва финалга чиқа олмади.

Ҳал қилувчи баҳсда эса ҳамюртимиз япониялик Таро Фужисака билан баҳс олиб борди бироқ бу сафар ҳам спортчимизга омад кулиб боқмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!