Яқин кунлар ичида "Бавария"га янги ҳужумчи келади

"Хоффенхайм" клуби ҳужумчиси Сандро Вагнер яқин кунлар ичида "Бавария"га кўчиб ўтади. Бу ҳақда "Хоффенхайм" бош мураббийи Юлиан Нагельсман айтиб ўтди.

"Ўйлайманки, агар ҳамма ишлар жойида бўлса яқин 2 ҳафта ичида ушбу келишув имзоланади", - дейди Нагельсман.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мюнхенликлар бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге Вагнер учун катта маблағ сарфлаш ниятида эмаслигини айтиб ўтган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!