Яя Туре "Манчестер Сити"да қолишга тайёр

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.

The Sun нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли кот-д'ивуарлик футболчи “Сити”га ўз хизматларини таклиф қилишга тайёр. Фақат у бунинг учун жамоа раҳбариятидан ўзининг келгуси мавсумда таркибдан барқарор жой олишини талаб қилмоқда. Таъкидлаш керакки, Туре жорий мавсум Хосеп Гвардиола жамоа бошқарувини ўз қўлига олганидан сўнг мавсумни асосий қисмини заҳира ўриндиғида ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Маълумот учун, Яя жорий мавсум премьер-лиганинг 22та турида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!