“Йил ўйини”га энг кўп, “Локо”нинг чемпионлик учрашувига Қаршидаги беллашувга қараганда 3 баробар кам ишқибоз келди

23 ноябрь,2017, 15:50 888

“Йил ўйини”га энг кўп, “Локо”нинг чемпионлик учрашувига Қаршидаги беллашувга қараганда 3 баробар кам ишқибоз келди

Хабарингиз бор, 19 ноябрь куни олий лига 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу тур баҳсларининг батафсил натижалари билан сайтимиз орқали танишиб олгансиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга беллашувларга ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

29-тур учрашувларида стадионларимизга жами 35738 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 5105 мухлис дегани. Энг кўп ишқибоз бўйича кўрсатгич йил ўйини ҳисобланган "Насаф" – "Пахтакор" баҳсига тўғри келди - 18574. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган беллашуви ҳисобланади. Самарқандда “Локомотив” чемпионликка эришган учрашувни 6052 мухлис шоҳиди бўлди.

Энг кам мухлис борасидаги статистика “Бунёдкор” клубига тегишли. Ўзбекистое кубоги финалини интизорлик билан кутаётган “қалдирғочлар”нинг “Бухоро”га қарши беллашувини 712 ишқибоз стадиондан кузатди холос.

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент) 4:0. 18574 томошабин

“Динамо” (Самарқанд) – “Локомотив” (Тошкент) 1:5. 6052 томошабин

“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Навбаҳор” (Наманган) 2:1. 4255 томошабин

“Қизилқум” (Навоий) – “Металлург” (Бекобод) 2:1. 3570 томошабин

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 2:1. 1854 томошабин

“Нефтчи” (Фарғона) – “Машъал” (Муборак) 2:1. 721 томошабин

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) 3:0. 712 томошабин