Йоахим Лев Испания термасини ЖЧ-2018да етакчи деб атади

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Испанияга қарши ўртоқлик учрашуви натижалари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатишти ва ушбу беллашув ҳар бир жамоа учун ажойиб синов бўлди деб ўйлайман.

Шуни айтишим лозимки, иккала томон футболчилари хужум ва прессинг қилишга астоидил киришишди. Албатта, майдонда рақибимиз бизга бир қанча қийинчилик туғдирди, шу қатори биз ҳам хафли вазиятлар яратдик.

Германия терма жамоасининг юқори даражадаги тайёргарлиги ва майдонда ҳаракат қилиши мени қувонтирди. Эслатиб ўтмоқчиманки, ЖЧдаги иштирок этаётган ҳар бир иштирокчи бошқа бир мундиал иштирокчисини осон мағлуб этаман деб ўйласа хато қилган бўлади.

Испания ва Ла Лига жамоалари Европанинг топ клубларидир. Терма жамоа ўйинчилари бирга клубларда ўйнашади, шу сабаб ўйин услуби ва майдондаги ҳаракат идеал даражага чиқарилган.

Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Испания ЖЧ-2018да етакчидир, - дея Лёвнинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Espana нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!