Йоахим Лёв 150-учрашувида 100-ғалабасини қўлга киритди (фото)

26 июнь,2017, 08:55 533

Йоахим Лёв 150-учрашувида 100-ғалабасини қўлга киритди (фото)

Хабарингиз бор, кеча Россия мезбонлик қилаётган Конфедерациялар кубоги мусобақасининг “Б” гуруҳида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Шу куни Камерун терма жамоасига қарши майдонга чиққан амалдаги жаҳон чемпионлари ҳисобланган Германия термаси рақибини 3:1 ҳисобида енгди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, ярим финалга йўл олди.

Эътиборлиси, ушбу баҳс Бундестим бош мураббийи Йоахим Лёв учун иккита ажойиб натижани тақдим этди. Гап шундаки, 57 ёшли мутахассис шу куни Германия терма жамоасидаги ўзининг юбилей 150-учрашувини ўтказди ва ушбу ўйинлардаги 100-ғалабасини тантана қилди.