Йоахим Лёв: Англия термасида авлодлар алмашинуви кетмоқда

22 март, 18:17 441

Йоахим Лёв: Англия термасида авлодлар алмашинуви кетмоқда


Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв 22 март куни бўлиб ўтадиган Англия термасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Англия терма жамоаси ҳозирда ўтиш даврини бошдан кечираётганини барча тушуниб турибди. Жамоа мураббийи Гарет Саутгейт кўпроқ тўпга назорат қилиб, замонавий футбол ўйнашни ваъда қилган. Англияда тўп учун яккалик баҳсларда кураша оладиган футболчилар кўплаб топилади. Улар жуда тез ва майдонга таваккал қилишга тайёр. Агар қандайдир камчилик кўрсам, албатта, жамоа алмашинилаётганини айтган бўлардим, – дейди Лёв ITV нашрига.

Germany_v_England

Эслатиб ўтамиз, Германия – Англия баҳси бугун тунда Тошкент вақти билан саот 00:45да старт олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.