Йоахим Лёв "Бавария" билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв “Бавария”да фаолиятини давом этириши ҳақидаги миш-мишларга ўз фикрини билдирди.

- Германия Футбол Иттифоқи билан 2020 йилга қадар шартномам бор. Жаҳон чемпионатига ҳам кўп вақт қолмади ва мен эътиборимни мундиалга қаратганман.

Шуни таъкидлашим лозимки, Хайнкес “Бавария”ни яхши бошқаряпти ва мухлислар уни жамоада қолишини исташади, - дея Лёвнинг сўзларини келтиради sports.yahoo нашри.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!