Йоахим Лёв Германияда 1960 йилдан буён ҳеч ким қилмаган ишни қилди

Хабарингиз бор кеча Европа минтақасида ЖЧ-2018 саралаш босқичи 6-тур учрашувлари давом эттирилди. Шу куни ўз майдонида Сан-Марино терма жамоасига қарши майдонга тушган Германия терма жамоаси рақиби дарвозасига жавобсиз 7та тўп йўллаб ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, Бундестим бош мураббийи Йоахим Лёв учрашувни асосий таркибида 11 нафар турли ҳил жамоа вакилларини майдонга туширди. Opta нашрининг маълум қилишича, бундай холат Германия терма жамоаси таркибида 1960 йилдан буён илк марта содир бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!