Ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида боулерларимиз ҳам иштирок этади

8 май, 17:42 281

Ўхшаш хабарлар

Ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида боулерларимиз ҳам иштирок этади

Пойтахтимизда 5-7 майкунлари жойлашган JOY Bowling Club клубида  Ўзбекистон кегелли спорт турлари федерацияси аъзолари ўртасида боулинг бўйича жорий йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари иштирокт этиш учун саралаш босқичи баҳслари ўтказилди.

Терма жамоамизнинг ушбу таркибидан Тошкент шаҳрининг амалдаги чемпиони Фазлиддин Миржалилов, бир неча карра пойтахт чемпиони, икки карра мамлакат кубоги соҳиби Сергей Сапов, айни пайтда Тошкент шаҳар биринчилиги етакчилигини қайд этиб турган уч карра мамлакат кубоги соҳиби Бахтиёр Далабоев, шунингдек, Ўзбекистон кубогининг 2015 йилги соҳиби ёш боулер Мирвоҳид Соатовлар ўрин эгаллашди.

Регламентга кўра, ўтган уч кун давомида спортчилар олтита гейм ўтказишди; якунда эса уч блок яъни 18 та геймда жамғарилган очколар ҳисобланди. Қайд этиш лозим, ҳар бир мусобақа кунида боулерлар турли йўналишларда баҳс олиб боришди; спортчилар дастлабки кунда қисқа йўлакларда ўзаро баҳс олиб боришган бўлса, иккинчи куни – ўрта ва учинчи куни узун йўлакларда ўзаро ғолиб спортчи номига аниқлик киритиб олишди.

Маълумот ўрнида, ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида вакилларимиз шахсий, жуфт ва жамоавий йўналишларда баҳсларга киришишлари  режалаштирилган.