Ёш "Локомотив"чилар халқаро турнирга жўнаб кетишди (фото)

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 23-24 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича "FUNNY KIDS-2017" халқаро болалар турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада 2008, 2009, 2010, 2011 ва илк марта 2012 йилда туғилган болалар иштирок этишади. Ушбу футбол турнирига кўплаб хорижий мамлакатлардан бир қатор жамоалар келиши кутилмоқда.

Эътиборлиси, ушбу турнирда Ўзбекистон вакили сифатида Тошкентнинг “Локомотив” болалар жамоаси ҳам қатнашади. “Темирйўлчилар” мусобақада 2011-2012 йилларда туғилган болалар ўртасида иштирок этади.

Кеча ёш "темирйўлчилар" Тошкент халқаро аэропортидан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетишди. Бугун эса улар турнирдаги иштирокларини бошлашади. Ушбу мусобақада вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!