Ёш атлетлар беллашди

 

Республика олимпия захиралари коллежида енгил атлетика бўйича  ўсмирлар ва қизлар ўртасида мусобақа якунланди.

200, 400 метр масофага югуриш баҳсларида Оскар Кўчмуродов, Умид Абдуллаев, Анастасия Забарина биринчи ўринни эгаллади. 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Эдгард Бурхонов ва Виолетта Перегудова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Виолетта Перегудова узунликка сакрашда Никита Пак билан ғолибликни қўлга киритди. Баландликка сакрашда Милана Ҳакимова ғалаба қозонган бўлса, Никита ушбу йўналишда ҳам олтин медални қўлга киритди. Ядро улоқтириш беллашувларида Микрош Маматқулов ва Фариза Абдувалиевага тенг келадигани топилмади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!