Ёш боксчиларимиз Боку рингларини титратди

  • 24 декабрь, 2017, 22:52
  • 0
  • Бокс

Озарбайжонда ёшлар ўртасида бокс бўйича «A.Agalarov Cup-2017» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Боку шаҳрида ўтказилган нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини Сардор Камолмирзаев (-49 кг), Самандар Холмуродов(-52 кг), Абдумалик Халаков(-56 кг), Ҳалим Утегенов(-60 кг), Жаҳонгир Раҳмонов(-64 кг), Мангуберди Абдурасулов(- 69 кг), Наво Тамазов(-75 кг), Жамшидбек Худойберганов(-81 кг), Жавоҳир Тоғаймуродов(- 91 кг), Тимур Отабоев(+91) каби истеъдодли боксчиларимиз ҳимоя қилди.

Мусобақада Ҳалим Утегенов ва Жаҳонгир Раҳмонов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, финалга қадар ўтган жангларда зафар қучган Сардор Камолмирзаев ва Жавоҳир Тоғаймуродов иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, боксчиларимиздан Наво Тамазов, Тимур Отабоев ҳамда Самандар Холмуродов терма жамоамизга бронза медални келтирди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада иккитадан олтин ва кумуш ҳамда уч бронза медални қўлга киритиб, умум жамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!