Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатига тайёрланмоқда

  • 19 апрель, 2018, 10:53
  • 0
  • Бокс

Аввал, бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 19-28 апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ўғил болалар ўртасида Содирбек Камолмирзаев (49 кг), Самандар Холмуродов (52 кг), Абдумалик Халоков (56 кг), Рамазон Зиятов (60 кг), Ҳалимбек Ўтегенов (64 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг), Наво Тамазов (75 кг), Тимур Мержанов (81 кг), Жавоҳир Тоғаймуродов (91 кг), Жамшидбек Маҳмадалиев (+91кг). Қизлар ўртасида Хурсандой Холматова (51 кг), Мафтуна Файзуллаева (54 кг), Насиба Хайруллаева (57 кг), Маҳлиё Раҳимова (60к г), Навбаҳор Ҳамидова (75 кг) ҳимоя қилади.

Бугун эрта тонгдан спортчиларимиз бўлажак мусобақаларга тайёргарликни бошлашди.

Қуйида машғулот жараёнидан олинган фото суратларни кўришингиз мумкин:

photo_2018-04-19_09-55-01

photo_2018-04-19_09-55-00

photo_2018-04-19_09-54-59

photo_2018-04-19_09-54-58

photo_2018-04-19_09-54-56

photo_2018-04-19_09-54-55

photo_2018-04-19_09-54-55 (2) 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!