Ёш боксчиларимиз Осиёнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди

  • 13 декабрь, 2017, 12:44
  • 0
  • Бокс

Осиё бокс Конфедерацияси томонидан ўтказилган йилнинг энг яхшиларини  аниқлаш бўйича сўровномалар якунларига кўра икки нафар ёш ҳамюртимиз энг яхшилар қаторида эътироф этилди.

Энг яхши ёш боксчи номинациясида Осиё чемпионатида 49 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган ҳиндистонлик Сачин Сивач Синкх 36,2% овоз билан қитъамизнинг тенгсиз деб топилди. Шунингдек, ўзбекистонлик Ражаббой Атаназаров 34,4% овоз билан иккинчи ва япониялик Ҳаято Цуцуми (23,5%) учинчи бўлди.

Бундан ташқари ўсмир боксчилар ўртасидаги сўровномада япониялик Сора Танака (43,4%) биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, ҳамюртимиз Жавлонбек Йўлдошев (42,6%) ва қозоғистонлик Бейбарс Жексен (5,1%) кейинги поғоналарни эгаллашди.

>>> Шаҳрам Ғиёсов Осиёнинг энг яхши боксчиси деб топилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!