Ёш боксчиларимиз халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этиб қайтишди
Қирғизистоннинг Талас шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилган бокс бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз муваффақиятли иштирок этиб қайтишди.
Модали Мураталиев хотирасига бағишланган турнирнинг ярим финалига 6 нафар боксчимиз етиб келди ва уларнинг барчаси рақибларидан устун келиб, ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.
48 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Бекзод Турдиалиев мезбонлар вакили Бахтибек Садирбек уулуга умуман имконият қолдирмади ва ғолиблар қаторидан ўрин олди. Шунингдек, 54 кгда Анвархон Сидиқхонов, 63 кгда Ҳасан Мусахонов, 70 кгда Иброҳимжон Ортиқов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Азимжон Эргашев (60 кг) ва Лутфулла Хабибуллаев (66 кг) мусобақанинг кумуш медаллари билан тақдирланишди.
Фикрлар