Ёш полвонларимиз Боку шоҳсупасида

15 апрель, 21:04 845

Ёш полвонларимиз Боку шоҳсупасида

 

Боку шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Озарбайжон спорт курашлари федерацияси кубоги анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли мусобақада мезбонлардан ташқари Тожикистон, Украина, Ўзбекистон, Латвия, Россия, Туркия, Эрон, Грузия, Қозоғистон ва Беларусь давлатидан спортчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз Озарбайжондаги халқаро турнирда қатнашади

Ўсмирлар ўртасидаги юнон-рум кураши беллашувларида юз нафардан зиёд курашчи гиламга чиқди. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Илҳом Баҳромов 55 килограмм вазн тоифасида, Жалгас Бердимурадов оғирлиги 74 килограмм бўлган полвонлар баҳсида бронза медални қўлга киритди.

SPORTS.uz