Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашишди

9-12 август кунлари Эроннининг Божнурд шаҳрида Кураш бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳлари ўтказилди. Қитъамизнинг энг сара ёш полвонлари йиғилган ушбу мусобақага 6 нафар ҳамюртимиз йўл олган.

Қайд этиш лозим, мусобақа ташкилий қўмитаси ташаббусига кўра, бу йилги баҳслар фақат эркаклар ўртасида ўтказилиши режалаштирилганди.

Ушбу мусобақада қуйидаги спортчиларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди.

-66 кг: Эркин Қозоқов – олтин;

- 73 кг: Маддиёр Эркинов – олтин;

-81 кг: Бунёд Турсунов – кумуш;

+100 кг: Суҳроб Эгамбердиев – олтин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!