Ёш шахматчимизга гроссмейстерлар тан берди

Малайзияда шахмат бўйича "8th Penang Heritage City International Chess Open - 2016" халқаро турнири ўзбекистонлик Темур Қўйбоқаров ғалабаси билан якунланди.
 
Ушбу мусобақада ўн бир мамлакатдан юз нафарга яқин шахмат устаси ғолиблик учун куч синашди. Турнирда юртимиз шарафини гроссмейстер Тоҳир Воҳидов, Темур Қўйбоқаров, Набижон Норбоев, Бахтиёр Жумаев ва Далер Воҳидов ҳимоя қилди.
 
Турнир давомида ҳамюртимиз Темур Қўйбоқаров мағлубиятсиз ўйнаб, тўққиз имкониятдан саккиз очко жамғарди ва мусобақа ғолиби бўлди. Темур кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган сўнгги партияда филиппинлик гроссмейстер Буенавентура Вилламайорни таслим қилди.
 
Қолган шахматчиларимиздан гроссмейстер Тоҳир Воҳидов олти, Далер Воҳидов беш ярим, Набижон Норбоев беш, Бахтиёр Жумаев тўрт ярим очко жамғарди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!