Ёш таэквондочиларимизнинг катта ғалабаси

 

Ўзбекистонлик ёш таэквондочилар Жанубий Кореяда анъанавий таэквондо бўйича ўтказилган халқаро фестивалда медаллар шодасини қўлга киритди.

Тиль - комплекс машқ бажариш бўйича мусобақада Олег Ким олтин медалга сазовор бўлди. Роман Цай эса иккинчи ўринни эгаллади.

Спарринг баҳсида Роман Цай барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Олег Ким бу гал кумуш медаль билан кифояланди.

Спортчиларимиз эртага юртимизга етиб келади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!