Ёш теннисчиларимиз Қозоғистонда ўзини кўрсатмоқда

Қозоғистонда теннис бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўтказилмоқда.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида ёш теннисчимиз Одил Каримов мезбонлар вакили Тимур Шербаковни 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Яна бир теннисчимиз Иброҳимжон Ўринов эса россиялик Даниил Савалев устидан ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!