Ёш теннисчиларимиз кучли рақибларини қийнашди

Айни кунларда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртларимиз Шаробиддин Абзалов ва Хумоюн Султоновлар бугун илк давра ўйинларини ўтказишди.

Илк босқичида улар Жонатан Грэй(Буюк Британий) хамда Янаис Лаурент(Франция) дуетлари рақиблик қилди.

1 соат 10 дақиқа давом этган баҳсда ёш теннисчиларимиз тажрибали рақибларини анча қийнашди. Илк сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдаларига хал этган теннисчиларимиз қолган икки сетни 2:6, 8:10 ҳисобида бой беришди ва турнирдаги юришларига якун ясашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!