Ёшлар лигаси. "Бухоро" ўз майдонида "Машъал" билан дуранг ўйнади

21 апрель, 20:11 302

Ёшлар лигаси.


Бугун Ёшлар лигаси 7-тур баҳсларидан ўрин олган " Бухоро " - "Машъал" учрашуви хозиргина якунланди. Учрашувда ёшларимиз  дуранг натижа қайд этишди, дея клуб матбуот ҳизмати хабар бермоқда. 

Учрашувнининг биринчи бўлимида футболчиларимиз ташаббусга эришишди. 23-дақиқада Марадона Сафаров чамаси 35 метрлардан берган зарбасини  "Бухоро" посбони Акмал Турсинбаев қайтара олмади 0-1. Биринчи  бўлимда  бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда “Бухоро” футболчилари кўпроқ ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Натижада дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Учрашувнинг 73 дақиқасига келиб Равшан Янгиев боши билан берган зарбасини   Рахимжон Давронов қайтара олмади 1-1. Учрашув 1-1 ҳисобида якунланди. Шу тариқа ёш “Газчилар” Ёшлар лигасида 14 очко билан пешқадамлик  қилмоқда.


Ёшлар лигаси, 7-тур.

“Бухоро” – “Машъал” 1-1
Гол: Марадона Сафаров 23, Равшан Янгиев 73.

Хакамлар:
Бош ҳакам: А.Шукриллаев (Тошкент), А.Буров, А.Ғиёсов  иккаласи (Бухоро)
Захира ҳаками: Б.Қодиров (Бухоро)
Назоратчи: А. Арутюнов  (Тошкент)

"Бухоро": 12. Акмал Турсинбаев,3. Миржалол Жумаев, 8. Ислом Холиқов, 
9. Хуршид Олимов, 10. Равшан Янгиев,14. Мирфайз Муҳиддинов (С),16.Умаров Тўлқин,
18.Жамшид Ҳасанов 23.Озодбек Қурбонов,33.Наримон Ҳасанов97. Акобир Тўраев

Захира: 25. Шоҳжаҳон Насимов,2.Шодмонов Бехруз,7.Суҳроб Неъматов, 11.Баҳром Нарзуллаев,17.Икром Иванов,29. Каримов Солибек,93.Бурхон Ҳасанов.

«Машъал»53. Рахимжон Давронов,8. Сирож  Мелиев,13. Искандар Шодмонов 
16. Марадона Сафаров (С) ,17. Даврон Тўраев, 20. Зафарбек Акрамов, 
22. Шахзод Абдурахимов, 23. Шокир Юлдашев, 25. Турсунов Бекзод, 
47. Мелиев Мўмин 70. Жонибек  Мирзакулов, 

Захира: 35.Жонибек Муминов, 3.Тоғаев Шахзод,7.Мўминов Давлат
18.Сиявуш Якубов, 10.Ойбек  Жўраев, 24.Эгамбердиев Мирзоҳид