Ёшлар лигаси. Кичик воха дербисида "Шўртан" ғолиб бўлди

14 июнь,2017, 21:37 188

Ёшлар лигаси. Кичик воха дербисида

Ёшлар лигаси 13-доирасида бугун, “Насаф” ёшлари сафарда “Шўртан” жамоаси ёшлари билан куч синашишди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув биринчи бўлими тенг курашлар остида кечган бўлсада, бўлим охирида майдон эгалари ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ушбу голни 45+1 – дақиқада Қадамбой Нурметов киритди.

Иккинчи бўлимда “Шўртан” ёшлари ҳам, жамоамиз ёшлари ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Аммо ҳес қайси жамоага бошқа гол уриш насиб этмади.

Шундай қилиб, кичик воҳа дербисида майдон эгалари ғалабага эришди.

Ёшларимиз навбатдаги 14-тур учрашувини ҳам сафарда “Пахтакор” ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув 18 июн куни бўлиб ўтади.

 

Ёшлар лигаси, 13-тур

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 1:0

14.06.2017. “Шўртан” ФМ майдони. 18:00да

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарход Усманов (Қарши)

Захира ҳаками: Сухроб Сатторов (Шахрисабз)

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)

Гол: Қадамбой Нурметов, 45+1’-1:0.

“Шўртан”: 93.Алибек Туробов, 6.Акром Бахромов, 9.Темур Комилжонов, 17.Азиз Ғуломхўжаев (55.Ислом Бойсариев 68), 19.Шерзод Темиров (5.Шербек Эшмуродов 90+2), 21.Шахзодбек Хурсанов (с) (8.Нурбек Йўлдошев 85), 22.Нурали Падаров, 23.Юсуф Бўриев, 25.Шамсиддин Сагдуллаев (4.Мирмуҳсин Сатторов 90), 29.Қадамбой Нурметов (11.Жасур Холтўраев 60), 34.Шахбоз Жўраев.

Захира: 6.Акмал Раҳимов, 18.Оғабек Эркинов.

“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (с), 4.Наврўзжон Саидов, 7.Акмалжон Олимов, 9.Алфайзи Неъматов, 13.Мухриддин Зоиров, 14.Жаҳонгир Қурбонбоев, 19.Шерзод Насруллаев (22.Алижон Ахматов 82), 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Жасур Жумаев (35.Анвар Ҳусанов 69), 33.Шохруҳ Неъматов (6.Абубакр Ризо Турдалиев 89), 34.Нурбек Ботиров.

Захира: 30.Шахзодбек Суюнов, 38.Худоёрхон Сағдуллаев, 41.Жавоҳир Шокиров

Огоҳлантириш: Жасур Жумаев 33, Нурбек Ботиров 62, Сардор Саъдуллаев 74.