Ёшлар лигаси: “Олмалиқ” ўз майдонида “Обод”ни йирик ҳисобда таслим этди

Ёшлар биринчилигининг 21-тур учрашувлари якунланди.

Турнинг сўнгги баҳсида "Олмалиқ" меҳмони бўлган “Обод” сафардан йирик ҳисобдаги мағлубият билан қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

2-12-дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи бўлимда катта устунликка эга бўлган меҳмонлар бирорта вазиятни голга айлантира олмади, аксинча, беллашув охирида қарши ҳужумдан кейин учинчи гол ҳам урилди.

ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ - 2017

ОЛМАЛИҚ - ОБОД - 3:0 (2:0)

18 сентябрь. Олмалиқ. "Металлург" стадиони.

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).

Қанот ҳакамлари: Хусан Худойбердиев (Тошкент вилояти), Ҳусниддин Уралов (Тошкент вилояти).

Захирадаги ҳакам: Абдуллахўжа Саидов (Тошкент вилояти).

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

«Олмалиқ»: Аброр Каримов, Азиз Суюнов, Вусол Магеррамов (Аббос Тўлқимов, 85), Ғуломҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров (Дониёр Набиев, 54), Фарҳод Имомов (Достон Рашидов, 70), Хуршид Мухторов (Шаҳзод Аллақулов, 60), Миржалол Мирюсупов, Жасур Умаров, Қувондиқ Мўминов (Фаррух Содиқов, 86), Камрон Абдуҳамидов (Аваз Раҳматуллаев, 86).

«Обод»: Убайдулла Иноятуллаев, Аббос Саидкаримов, Аббос Исроилов, Абдулборий Олимов, Муҳаммад Комилов, Хусан Ғаниев, Дониёр Ёқубжонов, Отабек Пардабоев (Камрон Дўстмуҳамедов, 68), Исмоил Жасурхўжа (Исмоил Жасурхўжа, 42), Жаҳонгир Омонов, Дилмурод Жўрабоев.

Голлар: Камрон Абдуҳамидов, 2 - 1:0. Камрон Абдуҳамидов, 12 - 2:0. Дониёр Набиев, 80 - 3:0.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Омонов, 38. Қувондиқ Мўминов, 47. Камрон Абдуҳамидов, 49.

Четлатиш: Жаҳонгир Омонов, 90+1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!