Ёшлар лигаси. "Қўқон-1912" биринчи даврани ғалаба билан тугатди

24 июнь,2017, 19:55 202

Ёшлар лигаси.

Олмалиқ шаҳридаги «Олмалиқ»ПФКга қарашли стадионда, ёшлар лигаси 15-тур учрашуви бўлиб ўтди.

У ерда «Олмалиқ» ҳамда «Қўқон-1912» жамоаларининг ўринбосарлари ўзаро куч синашдилар.

Учрашувни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. 13-дақиқада мезбонларнинг жаримадан тепган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Орадан бироз ўтиб, Андрей Сидоров қулай вазиятга эга бўлган эди. Унинг зарбаси кучсиз чиқди.

22-дақиқада Аброр Раҳмонов узоқдан ажойиб зарба йўллади. Кучли ва аниқ зарба. Дарвозабон биринчи уринишда қўлидан чиқариб юборди. Такрорий уринишида ушлаб олди.

27-дақиқада Андрей Сидоров бирга-бир вазиятда гол уролмади. Дарвозабон эпчиллик қилди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳам меҳмонларда бир қатор вазиятлар вужудга келди. Аммо танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм бошида мезбонлар қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Рахматуллаев деярли бўш дарвозага тўпни теполмади. Майдон эгалари 2-таймни шиддатли бошлашди.

51-дақиқада "Олмалиқ" гол урган эди. Қанот ҳаками ўйиндан ташқари холатни қайд этди.

63-дақиқада аввалига Сидоров сўнгра Баратовнинг зарбалари кўнгилдагидек чиқмади. Ҳимоячилар ҳалақит қилишди.

69-дақиқада Исломжон Абдуллаев қўқонликларни голдан сақлаб қолди. Рахматуллаевни яқин масофадан зарбасини қайтарди.

78-дақиқада водийликлар жуда тезкор қарши ҳужумни амалга оширишган эди. Маматхўжаевнинг сўнгги тўп узатишини мезбон ҳимоячиси ўқий олди.

90-дақиқа ўтиб бораётган паллада Аваз Маматхўжаев барибир ўз мақсадига эришди. Ўйин якунланиши арафасида Маматхўжаев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб дарвозанинг узоқ бурчагига кучли зарба йўллаб ҳисобни очди.

Шу тариқа, “Қўқон-1912” ёшлари биринчи даврани 30 очко билан якунлашди.

 

Ёшлар лигаси. 15-тур

“Олмалиқ” – Қўқон-1912”  0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 90 Аваз Маматхўжаев.

"Олмалиқ": 99. Низомиддин Зиявутдинов , 3. Шахзодбек Алақулов, 4. Азизбек Суюнов, 6. Яхё Рўзиев, 7. Дадахон Юсупов, 8. Мурод Ражабов, 9. Авазжон Рахматуллаев , 11. Шахбоз Умаров, 17. Миржалол  Мирюсупов, 18. Жасурбек Умаров, 19. Қувондиқ  Мўминов.

«Қўқон-1912»: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Аброр Раҳмонов, 11. Андрей Сидоров, 19. Достон Мелиқўзиев, 24. Маъмур Раҳимов, 25. Исмоил Охунжонов, 28. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 7. Рамзбек Исақов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 22. Мўминжон Содиқжонов. 33. Иброҳимжон Мухторов, 70. Иброҳимжон Усмонов, 75. Собир Ҳамидов.