Ёшлар лигаси: “Сўғдиёна” сафарда “Насаф”ни мағлуб этди

29 март, 18:08 291

Ёшлар лигаси: “Сўғдиёна” сафарда “Насаф”ни мағлуб этди

 

Бугун ёшлар лигаси 4-тур ўйинларига старт берилди. Кун доирасидан 2 та учрашув бўлиб ўтиши кўзда тутилганди.

Яқиндагина якунланган “Насаф” – “Сўғдиёна” беллашувида кутилмаган натижа қайд этилди. Унда ёш “аждарлар” ўз майдонида “Сўғдиёна”га имкониятни бой бериб қўйди – 1:4.

"Насаф" - "Сўғдиёна" 1:4

Голлар: Достон Абдурахмонов 33, Шохрух Достонов 57, 90+2, Шахбоз Жўрабеков 90+1

“Насаф”: 44.Шарипов Музаффар, 4.Жўрабек Мамажонов, 5.Фарруҳ Абдусаломов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 10.Жаҳонгир Қўзибоев, 13.Зуҳриддин Зоиров, 18.Алижон Аҳмадов, 22.Жавоҳир Шокиров, 32.Толиб Ғайбуллаев, 36.Шохмалик Комилов (7.Абубакр Турдалиев 79), 41.Анвар Ҳусанов (28.Сардор Тўраев 38).

Захира: 30.Азизхон Исоқов, 7.Абубакр Турдалиев, 16.Дилшод Хушвақов, 28.Сардор Тўраев, 33.Шохруҳ Неъматов, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 45.Бобир Абдуҳолиқов.

"Сўғдиёна": 12.Шохрух Эшбўтаев, 2. Омон Хошимов, 7. Сахоб Рашидов (9. Шохруҳ Анорбоев 69), 8. Шахбоз Жўрабеков, 10. Азизбек Мирзаев, 13. Рустам Аъзамов, 15.Изатилла Абдуллаев (20. Ҳаёт Омонов 76), 17. Улуғбек Худойбердиев, 27.Иброҳим Қодиров, 70. Дадажон Маматқулов, 90. Ғулом Урунов.

Заҳира: 1. Сарвар Каримов, 9. Шохруҳ Анорбоев, 14. Шохрух Достонов, 20. Ҳаёт Омонов, 22. Достон Абдураҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Азизбек Мирзаев, Дадажон Маматқулов 16, Жўрабек Маннонов 82.