Ёшлар лигаси: Вадим Чемиртаннинг дубли “Бунёдкор”га “Бухоро” устидан ғалабани таъминлади

Хабарингиз бор, айни пайтда ёшлар лигаси 14-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина Бухорода “Бухоро” – “Бунёдкор” баҳси якунланди. Унда “Қалдирғочлар” сафида тўп тепаётган Вадим Чемиртан дублга эришди. Айнан унинг голлари тошкентликларга “Бухоро” устидан ғалабасини таъминлади.

18:00. “Бухоро” – “Бунёдкор” 1:2

Голлар: Вадим Чемиртан 35, 45, Бахром Нарзуллаев 70

“Бухоро”: 25.Шохжаҳон Насимов, 2.Солибек Исроилов, 3.Миржалол Жумаев, 7.Мирфайз Муҳиддинов, 8.Ислом Холиқов, 11.Акобир Тўраев, 17.Анваржон Жўраев, 18.Жамшид Хасанов, 23.Озодбек Нурбоев, 24.Равшан Хўжаев, 33.Наримон Ҳасанов.

Захира: 26.Муҳиддин Ҳудоёров, 9.Баҳром Нарзуллаев, 10.Зоҳир Пиримов, 14.Беҳруз Шодмонов, 16.Жасур Ҳасанов, 93.Раҳмон Очилов, 97.Бурхон Ҳасанов.

“Бунёдкор”: 45.Дилшод Хамроев, 4.Нодирбек Мавлонов, 6.Сардор Мадраҳимов, 7.Вадим Чемиртан, 11.Жавоҳир Эсонқулов, 16.Алишер Саноев, 19.Давронбек Умиров, 21.Сардорбек Азимов, 22.Жавлон Мирабдуллаев, 29.Бунхон Усмонов, 77.Хуршид Ғиёсов.

Захира: 25.Акром Хўжаев, 8.Хабибхон Каримов, 9.Дониёр Абдуманнопов, 10.Фарруҳ Икромов, 14.Отабек Бекбоев, 33.Иброҳим Ғофуров, 71.Миржахон Мираҳмадов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!