Ёзда “Арсенал”га келиб қўшиладиган биринчи футболчи номи маълум бўлди

Германиянинг “Шальке-04” клуби ҳимоячиси  Сеад Колашинац фаолиятини Лондоннинг “Арсенал” клубида давом эттирадиган бўлди.

23 ёшли Босния ва Герцеговина терма жамоаси аъзоси 1 июлда расман “канонирлар” сафига бориб қўшилади. Боиси, айни шу куни унинг гильзенкирхенликлар билан тузган шартномаси ўз якунига етади. Маълумотларга кўра “Арсенал” Колашинацга ҳафтасига 140 минг евро маош тўлайди.

Таъкидлаш лозимки, уни шунингдек «Милан» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам ўз сафига қўшиб олишни исташган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!