Ёзда “Реал” таркибини бутунлай янгилашга бел боғлаган Зидан Мадридга зўр футболчи олиб келмоқда

10 март,2017, 22:40 988

Ёзда “Реал” таркибини бутунлай янгилашга бел боғлаган Зидан Мадридга зўр футболчи олиб келмоқда

 

Кейинги пайтда кўп гол ўтказиб юбораётган “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг ҳужумдаги салоҳиятини ошириш баробарида мудофаани ҳам мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қарата бошлади. Мадридликлар ёзги трансфер мавсумида ҳар бир чизиққа юқори савияли футболчи олиб келади.

Ҳозир Зинедин Зидан рўйхатида биринчи қаторда қайд этилган ҳимоячи “Ливерпуль” вакили Жо Гомес бўлиб турибди.

Маълумотларга қараганда, Зинедин Зидан 19 ёшли ҳимоячининг ўйинига қизиқиб қолган. Яқинда Жо Гомес “Ливерпуль” билан беш йиллик янги шартномага имзо чеккани учун “Реал”га бу ёш иқтидор эгасини олиш осон бўлмайди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.