Ёзда шартномаси тугайдиган топ футболчилар

1969

Ёзда шартномаси тугайдиган топ футболчилар

2018 йилнинг ёзида бир қатор машҳур футболчиларнинг ўз жамоалари билан амалдаги шартномаси тугайди. Биз эса бугун сизларни  ана шундай футболчилар билан таништирамиз.

Фернандо Торрес (33 ёш) – “Атлетико”

Торрес бу мавсум деярли ўйнамаяпти. Ла лиганинг ортда қолган 15 турида 33 ёшли ҳужумчи фақатгина 1 бор асосий таркибда майдонга тушди. Испан ОАВда эса Торрес фаолиятини давом эттириш учун бошқа жамоа таклифларини кўриб чиқаётгани борасида хабарлар йўқ эмас. Улар орасида  “Ньюкасл”, “Бавария” ва Хитой клублари қайд этилмоқда.

Алексис Санчес (28 ёш) ва Месут Ўзил (29 ёш) – “Арсенал”

Санчес  Лондондан кетмоқчи эканлигини бир неча бор очиқ тарзда айтиб ўтди. Арсен Венгер Ўзилни қишда жамоани тарк этмаслигини бир неча бор такрорлаб ўтди. Бироқ мсье Венгер ёзда германиялик футболчини ҳам жамоада олиб қола олмаслиги аниқ. Унга “Барселона” ҳамда “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқлар ва интернет саҳифаларида ҳар куни “болаламоқда”.

Андрес Иньеста (33 ёш) – “Барселона”

Иньеста борасида бироз ғалатилик мавжуд. Унинг амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етар эди. Футболчининг ўз эса фаолиятини бошқа жамоада тугатиши ҳам мумкинлигини айтиб ўтди. Сўнгра, каталонияликлар билам умрбод шартнома имзолади.

“Иньеста – доимо” ёзуви бор эди тақдимот маросимида у кийган либосда. Бироқ шартнома имзоланган куннинг эртасигаёқ, Иньеста янги шартноманинг бир бандига кўра, жамоани тарк этиши мумкин эканлиги маълум бўлди.

Аниқроғи, 33 ёшли футболчи ҳар йили апрель ойига қадар жамоадан кетиш истаги борлиги борасида хабар берса, клуб уни қўйиб юборишга мажбур бўлиши кўрсатилган экан.

Арьен Роббен (33 ёш) ва Франк Рибери (34 ёш) – “Бавария”

Ушбу икковлон “Бавария”нинг ёрқин ўтмишларидирлар. Бироқ уларнинг ҳам шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. “Гап бизга катта хизматлар қилган футболчилар ҳақида кетмоқда. Ҳар иккаласи билан ҳам жиддий гаплашиб оламиз. Бу баҳорнинг бошларида бўлади”, – деб айтиб ўтган эди мюнхенликлар бошқарув кенгаши раиси Руменигге.

Жоржо Кьеллини (33 ёш) – “Ювентус”

Марказий ҳимоячи 2005 йилдан буён Турин клубида ўйнаб келади. Агарда, жамоани Буффон ва Кьеллини тарк этадиган бўлса, клубни бутун бир давр тарк этган бўлади. Бироқ сўнгги хабарларга қараганда, “Ювентус” 33 ёшли ҳимоячига 1 йиллик янги шартнома таклиф қилган.

Златан Ибрагимович (36 ёш) – “Манчестер Юнайтед”

Златан  36 ёшда ва хали уни “ўйиндан чиқариш”га эрта. Инглиз нашрларида Ибра Манчестерда яна 1,5 йил қолишни исташи борасида хабарлар тарқамоқда. Унга кўра, Ибрагимович кейин АҚШ йўл олар эмиш. Бу борадаги аниқ маълумотлар эса янги йил байрамидан сўнг Жозе Моуриньо билан бўладиган суҳбатдан сўнг маълум бўлиши айтилмоқда.

Яя Туре (34 ёш) – “Манчестер Сити”

Яна бир қария футболчи. У ҳам хали кўп нарсаларга қодир. Ивуарлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганлар икки нарсани амалга оширишлари керак:

1. Кимдир Яяни ўз сафида кўришни истаса, унинг агенти Селюк билан келишиши лозим.

2. Ҳеч қачон Туренинг туғилган кунини жамоадаги ҳеч ким унутиб қўймаслиги керак. Йўқса, орада қандайдир келишмовчилик келиб чиқиши аниқ.

Килиан Мбаппе  (18 ёш) – ПСЖ

Ха, янглишмадингиз. Парижликлар Мбаппени бир йилга ижарага олишган. Аниқроғи, ПСЖнинг айёр раҳбарлари молиявий фэйр-плейни четлаб ўтиш учун шундай ишга қўл уришган. Тўғри, ПСЖда унинг трансферини сотиб олиш ҳуқуқи бор. Бироқ бунинг учун парижликлар сафини камида икки футболчи тарк этиши керак бўлади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Манба: Championat.com

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.