“Ёзёвон-Лочинлари” мураббийи: 10 соатлик йўлдан сўнг футболчилар 20 дақиқа футбол ўйнашди холос

31 май,2017, 22:11 265

“Ёзёвон-Лочинлари” мураббийи: 10 соатлик йўлдан сўнг футболчилар 20 дақиқа футбол ўйнашди холос

 

Бир неча дақиқа олдин якунланган Ўзбекистон кубоги нимчорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Машъал” – “Ёзёвон-Лочинлари” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Салим Зокиров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи ва олий лига ўртасидаги тафовут мана шундай ўйинларда ҳам билинади. Ҳозир бизнинг жамоа жуда қийин аҳволни бошидан ўтказмоқда. Чунки клуб раҳбари жамоанинг моддий техник базасини яхшилаш билан оввора. Шунинг учун раҳбарларнинг диққати шунга қаратилган. Қолаверса, Ёзёвондаги стадион ҳам анча эски эди. Умуман замон талабларига жавоб бермас эди. Айни пайтда бизнинг стадионда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Иккинчи даврадан ПФЛ талабларига жавоб берадиган ўйингоҳдан фойдаланамиз.

Бугун 10 соат йўл босиб келдик. Шунинг учун футболчилар 20 дақиқа футбол ўйнай олишди холос. 20 минутдан сўнг улар майдонда шунчаки иштирокчи сифатида юришди, - дейди Зокиров.       

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.