Юлиан Дракслер Неймар ҳақида нималар деди?

13 ноябрь,2017, 16:39 468

Юлиан Дракслер Неймар ҳақида нималар деди?

ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер,  Неймар билан жамоа ўртасидаги  мунособат ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди

Кавани билан бўлган можаро 1-2 кундан сўнг  ҳал бўлган эди, аммо ОАВ бу ҳақида 4-5 ҳафта давомида ёзди.

Шунингдек, бу каби можаролар супер юлдузлар хаётининг  бир қисми ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари Неймар ҳақида жуда кўп ва бемани маълумотларни  тарқатишди. Мен учун  у мулойим феъл-атворли, жамоада ўз қадр-қимматини биладиган ва шу сабабдан баъзи имкониятлар ва талабларга эга эканлигини унутмайдиган юлдуз футболчидир.

Унга ўхшаш ўйинчилар бундай имкониятларга эга эканлиги жамоани асло ғазаблантирмайди. Биз Неймар сафимизда эканлигидан бағоят хурсандмиз. Биз ўзаро бир-биримизга ёрдам беришга тайёрмиз.  

Мен уни яхши инсон ва ажойиб футболчи деб биламан – деди Дракслер ESPNга берган интервьюсида.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.