Юрген Клопп: «Барселона» ва «Реал» ҳам АПЛда ғолиб чиқишга қийналган бўларди

28 апрель, 18:14 435

Юрген Клопп: «Барселона» ва «Реал» ҳам АПЛда ғолиб чиқишга қийналган бўларди


“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп сўзларига кўра, “Барселона” ва “Реал” жамоалари ҳам Англия Премьер-Лигасида ғолиб чиқишга қийналишган бўларди.

Ҳаттоки, Испаниянинг гранд жамоалари ҳам Премьер-Лигани ютишга қийналган бўларди. Албатта, “Барселона” ва “Реал” ўзлари қўлга киритиши мумкин бўлган барча совринлар учун курашди, аммо осон бўлгани йўқ.

– Премьер-Лигада кафолот йўқ. Шиддат бу ерда жуда кучли. Англияда захира ўйинчилари билан ўйнаб, ҳотиржам 4:0 ҳисобида юта олиш мумкин бўлган бирорта ўйин йўқ. АПЛда бунақаси бўлмайди. Иккита лигада ишлаганман ва бу ерда қийинлигини айта оламан. Пеп Гвардиоладан сўрасангиз ҳам, шундай жавоб берарди, – дейди Клопп.