Юрген Клопп 50 ёшга тўлди

17 июнь, 10:15 110

Юрген Клопп 50 ёшга тўлди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп кеча, аниқроғи 16 июнь куни ўзининг 50 ёшли таваллуд кунини нишонлади.

Таъкидлаш керакки, германиялик мутахассис ўзининг мураббийлик фаолиятини 2001 йилда “Майнц” клубида бошлаган. Сўнгра, 2008-2015  йилларда Дортмунднинг “Боррусия”сига бошчилик қилди. У бу вақт орасида жамоани икки карра Бундеслига чемпиони ва икки карра Германия Суперкубоги соҳибига айлантирди. Бундан ташқари Клопп мураббийлигидаги “Боруссия” Германия кубоги ва УЕФА Чемпионлар лигаси финалигача етиб бора олди.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2015 йилдан буён Англиянинг “Ливерпуль” жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида мерсисайдликлар бир марта УЕФА Европа лигаси ва Англия лига кубоги финалигача етиб келишди. Якунланган мавсумда эса Клопп жамоаси билан АПЛни кучли тўртликда якунлаб, келгуси мавсум ЕЧЛда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишга мувоффақ бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.