Юрген Клопп «Халл Сити»ни осонликча мағлуб этмоқчи

 

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ нинг 24 тур доирасидаги “Халл Сити”га қарши ўйин олдидан рақиблар унчалик ҳам қаршилик кўрсата олмаслигига ишонмоқда.

Бироқ “мерсисайдликлар” ушбу турга қадар уч маротаба мағлубият аламини тортиб кўришган. Эътиборлиси бу учрашувларда бироз кучсиз ҳисобланган “Бернли”, “Борнмут” ва ” Суонси” жамоалари “ливерпулликлар”ни танобини тортиб қўйишган эди.

Аммо Юрген Клопп бу мағлубиятларга клубдаги кичик хатолар сабаб бўлгани ва бундай вазиятлар футболдаги оддий ҳолат эканлигини таъкидлади.

- Биз бу мавсум давомида жуда кўп “аутсайдер” жамоаларга қарши баҳсларда ғалабани қўлга киритганмиз. Ва атиги уч учрашувда ушбу жамоалар ғалаба қозонишни уддалай олишди холос. Аммо биз навбатдаги баҳсда “Халл Сити”ни осонликча тор-мор эта оламиз. Чунки бу клуб бизга бирор-бир муаммо келтириб чиқаришига очиғи ишонмайман, дейди 49 ёшли германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!