“Ювентус” – “Барселона” учрашуви чипталари бир неча дақиқада сотиб бўлинди

3 апрель, 18:40 849

“Ювентус” – “Барселона” учрашуви чипталари бир неча дақиқада сотиб бўлинди


ЕЧЛ ¼ финалидан ўрин олган “Ювентус” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашувга чиқарилган чипталар бир неча дақиқаларда сотилиб бўлинди, дея хабар беради Football Italia нашри.

Қизиғи шундаки, чипталар ҳаттоки эркин сотувга чиқишга улгурмаган. Буларнинг асосий қисмини мавсумий абонементлар ташкил қилади.

juventus_barcelona

“Ювентус” ва “Барселона” ўртасидаги илк учрашув 11 апрель куни Туринда бўлиб ўтади. Барселонадаги жавоб баҳси “Камп Ноу” стадионида 19 апрель куни ўтказилади.