“Ювентус” – “Барселона” ва “Боруссия Д” – “Монако” учрашувларига ҳакамлар тайинланди


Эртага, 11 апрель куни ЕЧЛ чорак финал дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади. УЕФА мазкур ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини маълум қилди.

Шундай қилиб, марказий учрашувлардан бири сифатида эътироф этилаётган “Ювентус” ва “Барселона” баҳсини Шимон Марциняк бошчилигидаги полшалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришса, Дортмунддаги “Боруссия” ҳамда “Монако” ўйинини Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси назорат қилади.

Ҳар иккала ўйин ҳам 11 апрел куни Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!