“Ювентус” – “Реал”. Тахминий таркиблар (Фото)

3 июнь, 11:15 793

“Ювентус” – “Реал”. Тахминий таркиблар (Фото)

 

Хабарингиз бор, бугун Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида ЕЧЛ финал баҳси бўлиб ўтади. Унда “Ювентус”“Реал” қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Айниқса мухлислар ўйинда кимлар иштирок этишини билишга жуда қизиқишмоқда.

Шунинг учун SPORTS.uz интернет ахборот портали мазкур баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларни тузиб чиқди.

Қуйида “Ювентус” ва “Реал”нинг дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши мумкин бўлган 11 талик рўйхати билан танишишингиз мумкин.

“Ювентус”: Жанлуижи Буффон, Жоржо Кьеллини, Леонардо Бонуччи, Даниэл Алвес, Миралем Пьянич, Хуан Куадрадо, Клаудио Маркизио, Алекс Сандро, Пауло Дибала, Гонсало Игуаин, Марио Манжукич.

“Реал”: Кейлор Навас, Даниэль Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Тони Кроос, Касемиро, Лука Модрич, Криштиану Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл.