"Ювентус" - "Реал" баҳси Жунейт Чақирга ишониб топширилди

  • 2 апреля, 2018, 09:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс Жунейт Чақир бошчилигидаги туркиялик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Tecno

Айтиш лозимки, “кекса синьора” ушбу ҳакам бошқарган 4та баҳснинг 2тасида ғалаба қозонган ва 2тасида ютқазган. Эслатиб ўтиш керакки, “Ювентус” 2015 йил ЕЧЛ финалида “Барселона”га қарши ўтказган ўйинни ҳам айнан Чақир бошқариб борган эди.

У шунингдек “Реал”нинг 9тасини бошқарган. “Қироллик клуби” ушбу баҳсларда 5та ғалаба, 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ҳамда “Реал” ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию