"Ювентус" Пьянич билан шартномани узайтириш борасида музокаралар бошлади

“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич туринликлар билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” раҳбарияти босниялик футболчининг ҳаракатларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишмоқда ва уни жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида баҳолашмоқда. Шунинг учун ҳам клуб хўжайинлари Пьянични рағбатлантириш мақсадида унга янги шартнома ва катта маош таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Пьянич жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 20та учрашувда иштирок этган ва ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!