"Ювентус" 20 йиллик қора анъанага чек қўйди

Аввал хабар берганимиздек кеча Италия А Серияси 15-турининг марказий баҳсида “Наполи” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Ҳар иккала жамоа учун ҳам ўта муҳим бўлган ушбу ўйин Игуаиннинг киритган ягона голи эвазига ҳал бўлди. Шу тариқа туринликлар 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, “Ювентус” сўнгги 20 йил ичида неаполликлар майдонида гол ўтказиб юбормади. Турин супер клуби сўнгги марта 1997 йилнинг мартида “Сан-Паоло”да ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!